Қозоғистонда яратилган ишланма зилзилани прогноз қилиш, озон қатламини, ер атрофидаги майдонда астрономик ҳаракатни ўрганиш, сунъий ёмғир чақириш имконини беради. Алматилик ўқувчи уч йил ичида наноерйўлдоши яратишга муваффақ бўлди. Ноу-хау қуёш панеллари ўрнатилган иккита квадрат қутидан иборат. Унинг ичида таъминот блоки, датчиклар ва жараённи бошқарувчи дастур бор. Махсус зонд аппаратни стратосферага олиб чиқади. Сўнгра турли ҳаво қатламларида геоахборот тўпланади.
Шўлпан Амангельди,
Ёш ихтирочи:
- Бу геомаълумот
денгиз сатҳидан 800 метргача юқорида янги технологияларни орий этиш имкониятини
беради. Яъни, биз бу йўлдошни стратосферагача чиқарамиз. Биз унинг парашютли
гелий тўлдирилган шар ёрдамида 50 километр масофага учиб боришини кутяпмиз.
Тўпланган маълумотлардан фойдаланган ҳолда сунъий ёмғир чақириш бўйича янги
технология ишлаб чиқамиз.
Космонавтика лабораториясида ўқувчилар техноген таъсир туфайли зарарланган ўсимликлар, замин юзаси зоналарини тиклаш мавзуси устида ҳам ишлашяпти. Бундан ташқари, иккита телескоп ёрдамида болалар қуёш фаоллиги ва узоқ космосни кузата олишади.
Валерий Никифоров, Ўқувчилар
саройи директори ўринбосари:
- Биз энг янги астрофизик
обсерватория жиҳозлари келтиришни режалаштирганмиз. Бу йўналишни кенгайтиришда
давом этамиз, Чунки болалар ҳам, замонавий иқтисод ҳам шуни талаб қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.