Туркманистонда ёшлар мукофоти совриндорлари тақдирланди

Туркманистонда ёшлар мукофоти совриндорлари тақдирланди

Ашхободда Туркманистон ёшларининг энг яхши вакилларига давлат мукофотлари топширилди. 140 киши ёшлар мукофоти совриндорига айланди. Улар ўқитувчилар, талабалар, мактаб ўқувчилари, спортчилар ва турли соҳа мутахассислари. Спорт, фан, журналистика, маданият ва ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришган ушбу ёшлар мамлакат Президентининг тегишли сертификат ва қимматбаҳо совғаларига сазовор бўлди. Тадбир доирасида кўргазма ташкил этилди, унда бутун республикадаги истеъдодли ёшлар эришган ютуқлар намойиш қилинди.

Мақсат Курбангелдиев, Туркманистон Халқаро ахборот маркази бош муҳаррири:

– Мукофот, биринчи навбатда, Туркманистон халқаро ахборот марказимизнинг бутун жамоаси  учун эътирофдир. Янгиликларни шунчаки узатмаймиз, давлатларимиз ўртасида маданий ва профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш орқали мулоқот ўрнатамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси