АҚШнинг кўп штатларида коронавирус чекловлари юмшатилади

АҚШнинг кўп штатларида коронавирус чекловлари юмшатилади

Жонс Хопкинс университети берган маълумотга кўра, Американинг барча штатларида янгидан коронавирус юқиш ҳолатлари камаймоқда. Шу муносабат билан мамлакатда чекловлар камаймоқда, баъзилари бекор қилиняпти. 14 та штатда ковидга қарши курашинг асосий усулларидан бири – ниқоб тартиби олиб ташланди. Вакцина олганлар жамоат жойларига бориши мумкин. Лекин америкаликларнинг кўпчилиги хавфсизлик чораларини кўриш лозимлигини таъкидламоқда. Чунки хасталаниш ва ўлим ҳолатлари етарлича кўп.

Нью-Йорклик одам:

– Албатта, ҳа ким нима қилишни ўзи хал этади. Лекин мен ниқоб тақишда давом этаман. Ҳукумат бу чорани бекор қилиш мумкин деса ҳам, коронавирус йўқолганича йўқ. Вирус орамизда тарқалаяпти. Одамлар ниқоб тақишлари шарт, деб ҳисоблайман. Айниқса, метро ва бошқа жамоат жойларида. Бу жуда муҳим.

Абдумалик Сарманов таржимаси