Қозоғистон «World CleanUp day» жаҳон тозалик акциясида фаол қатнашди. Ушбу экологик тадбирда турли минтақалардан 56 мингдан зиёд фуқаро иштирок этди. Табиат ҳимоячилари қаторида кўнгиллилар, жамоат ташкилотлари, давлат органларининг вакиллари ва турли корхона ходимлари ҳам бор. Ушбу эзгу иш доирасида 10 минг гектар майдон чиқиндилардан халос қилинди. Қозоғистон ҳамиша экологик йўналишда фаол ишлаган. Бу борада Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Мачей Адам Мадалински, Европа иттифоқининг Қозоғистондаги
ваколатхонаси бўлим бошлиғи:
- Биз Қозоғистон билан бирга бир қанча йўналишларда фаолият
юритамиз. Улар қаторида сув манбалари, тикланувчи энергия манбалари, чиқиндиларни
қайта ишлаш ва экологик тоза технология соҳалари ҳам бор. Айни вақтда, Европа
Иттифоқи углерод нейтраллигига эришиш механизмини тақдим этиб келмоқда. Бу
борада ҳам Қозоғистон билан ҳамкорлик давом этмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.