Биз ҳақимизда

Silk Way

Silk Way – Jibek Joly телеканалининг халқаро эфир узатувчи “эгизаги”. Silk Way – Қозоғистон Республикасидаги илк сунъий йўлдош орқали хабар тарқатадиган миллий телеканал. Унинг контенти бутунлай миллий маҳсулотдан иборат.

Телеканалда бир қатор мавзуий телекўрсатувлар бир қаторда, Қозоғистон маданияти, тарихи, урф-одатлари, туристик ва инвестициявий имкониятлари тўғрисида дастурлар ҳам тайёрланади. Шунингдек, канал орқали ҳар куни Қозоғистон ва Марказий Осиёга доир муҳим янгиликлар бериб борилади.

Қозоғистондаги дастлабки сунъий йўлдош халқаро телеканали 2002 йилнинг 25 октябридан қозоқ, рус, инглиз тилларида хабар тарқата бошлаган. 2018 йилдан қирғиз ва ўзбек тиллари, 2024 йилдан эса турк тили ҳам қўшилди. Рақамли телеканлҳалнинг ҳар бир томошабини 5 товушқатор орасидан ўзи учун зарур бўлган тилни танлаб, телемаҳсулотларни юз фоиз томоша қилиши мумкин. Канал телелойиҳаларини дунёнинг 118 давлатида туриб, кузата оласиз. 2025 йил сентябридан бошлаб, телеканалда инглиз тилидаги "New time" ахборот-таҳлилий дастури эфирга узатила бошланди. Шу билан бирга, эфир «Green frontier», «Road to Gold» сингари янги лойиҳалар билан бойиди.