«Муҳаббат ва озодлик» деб аталган китоб қозоқ тилида. Уни юртдошимиз Қадир Мирза Али 2007 йилда таржима қилган ва кўпчиликка тақдим этганди. Аммо тиражи чекланган шаклда. Бу сафар ушбу асар анча кўп нусхада чоп этилди, айни вақтда QR-код ёрдамида унинг электрон версиясини ҳам ўқиш мумкин. Китоб тақдимоти асар муаллифи, шоир Шандор Петёфининг 200 йиллик юбилейига Бағишланган.
Отто Иван Рона, Венгриянинг Қозоғистондаги элчиси:
- У географик жиҳатдан Қозоғистон даштларига ўхшаш табиатли шаҳарда туғилган. Эркинликка, мустақилликка бўлган муҳаббати уни Венгрия инқилоби куйчисига айлантирди. Бундай эркка муҳаббат венгер халқи ва қозоқ халқини бир-бирига яқинлаштиради, у икки халққа хос фазилат. Шоирни кўп ўқишади, Венгрияда жуда таниқли, ҳозир ҳам у Венгриянинг энг машҳур адиби бўлиб қолмоқда.
Шаин Мустафаев, халқаро турк академияси президенти:
- Венгрия биз учун, турк дунёси учун қардош, дўст мамлакат. Бизда Венгриядаги ҳамкасбларимиз билан бирга олиб борилаётган қўшма лойиҳалар жуда кўп. Биласизми, Венгрия биз учун алоҳида аҳамиятга эга, чунки айнан шу давлатда туркшунослик замонавий, ижтимоий фан сифатида оёққа турди. Шандор Петёфининг асарлари қозоқ тилида нашр этилиши Қозоғистон ҳамда турк дунёси учун ҳам Венгрия ва турк дунёси ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш учун ҳам жуда муҳим.
Абдумалик Сарманов таржимаси