Қозоғистон пойтахтининг икки асрлик қад ростлаши ва ривожланиш тарихи – битта йўлномада. Махсус ишлаб чиқилган пиёда туризм йўналиши мамлакат тарихини ўрганиш ва маданий-меъморий диққатга сазовор жойларни томоша қилиш имконини беради. У Сариарқ атрофидаги 40 та ёдгорликни ўз ичига олади. Шу жумладан, шаҳар қад ростлаганидан бён сақланиб келган Ақмўла қаллъаси, турли монументлар, музейлар, қадимий машҳур савдогар уйларини кўриш мумкин. Йўлномада саёҳатчилар учун икки – қисқа ва кенгайтирилган йўналиш берилган. Биринчиси бир соатча давом этади, иккинчиси икки соатдан кўпроқ вақт олади ва шаҳарнинг амалда барча диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Харитадан ташқари, саёҳатчилар аудиогиддан фойдаланиши, якка тартибда ёки гуруҳ экскурсияларига бориши ҳам мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.