Астанада бўлиб
ўтган Қозоғистон - Эстония бизнес-форумида умумий қиймати 517 миллион доллар
бўлган 11 та тижорат шартномаси тузилди. Истиқболли йўналишлар қаторида транспорт
ва логистика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги, саноат, таълим йўналишлари бор.
Форумда давлатимиз раҳбари ва Эстония Президенти Алар Карис қатнашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, икки мамлакат
тадбиркорлари учун бундай майдончаларнинг мавжудлиги савдо алоқаларини
ривожлантириш, инвестиция жалб қилиш ва янги лойиҳаларни йўлга қўйиш учун қўл
келади. Қозоғистон Президенти мамлакатимиз эстон бизнесининг ривожланишига ҳар
томонлама ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

