Президент сайловлари янги сиёсий маданиятни шакллантиради

Президент сайловлари янги сиёсий маданиятни шакллантиради

Қозоғистонда янги сиёсий маданият шаклланиб келмоқда. Мамлакатда 20 ноябрда ўтказиладиган навбатдан ташқари президент сайлови ҳам шундан далолат беради. Ижтимоий сиёсат институти экспертлари шундай баёнот берди. Улар фикрича, партиялар, жумладан, янгидан ташкил этилганлари ҳам сиёсий курашга тенг асосда, адолатли шартлар асосида киришган. Улар билан курашаётган турли жамоат ташкилотлари номзодлари жамиятнинг турли қисмлари манфаатларини кўзлайди. Сиёсатшунослар фикрича, умуман олганда, келгуси электорал сайлов цикли мамлакат сиёсий тизимини қайта шакллантиради. Демак, қозоғистонликлар ҳаёти яхшиланади, фаровонлиги ортади.

Николай Кузьмин, ижтимоий сиёсат институти бош эксперти:

- Энг муҳими, президент сайловлари электорал циклни ёпмайди, аксинча, очиб беради, унинг ортидан жойларда сайлов жараёнлари бошланади. Маҳаллий ижро ва ваколатли органлар раҳбарлари сайланади. Келгуси йилларда миллионлаб қозоғистонликлар бу кампанияларда қатнашади, ўз фикрини билдиради.

Президент сайловигача атиги икки кун қолди. Экспертлар фикрича, бу сиёсий воқеа қозоғистонликлар ўз фикрини яққол тақдим этишига йўл очади, мамлакат келажаги шунга боғлиқ.

Қуаниш Сайлау, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти илмий ходими:

- Тарихда биз биринчи марта президентни бир марта етти йиллик муддатга сайлаймиз. Шу билан бирга, бўлажак сайловлар кенг кўламли сиёсий электорал давр дебочаси бўлади. Келгуси йилда мамлакат фуқаролари Мажилис, маслихатлар, шунингдек, маҳаллий даражада ҳокимлар сайловлари жараёнларида қатнашади. Ҳозир эса биз электорал сиёсий маданиятни шакллантиряпмиз. Ҳар бир қозоғистонликнинг фаол ёрдами натижасидагина муваффақиятга эришамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси