Қозоғистон
– халқаро STEM-таълими
майдонида пешқадам. Мамлакат ўқувчилари робототехникадан тўрт марта дунё чемпиони бўлди. Улар Панамадаги FIRST Global Challenge дунё олимпиадасида ғалаба қозонди. Аввалроқ республика миллий
жамоаси 2022 йилда Женевада, 2023 йилда Сингапурда ва 2024 йилда Грецияда «олтин» медаль олган. Шу тариқа, жамоамиз тўрт карра пешқадам сифатида
тарихий рекорд кўрсаткичга
эришди. FGC тарихида бу энг
юқори кўрсаткич. Чемпионат экология мавзусига бағишланганди. Жамоа олиб борган робот экотизим ва биохилмахилликни
тиклаш бўйича топш самарали бажарди.
Алимжан Жандильдаули, ўқувчи, Алмати шаҳри:
- Ўйиндан мақсад учта минора ўртасида мувозанатни сақлаш
эди. Бунга роботлар тегишли экотизимлар учун тўплар йиғиши орқали эришилади.
Етарлича осон бўлган бу концептга кўра, биз бошқалардан ўзгачароқ тарзда иш
юритдик. Роботимиз у қадар мураккаб эмас, лекин жуда самарали. Энг муҳими —
бузилавермайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

