Шаҳарда режалаштирилган 28 та станциядан 11 таси ишлаб турибди. Кучли зилзиладан огоҳлантирувчи автоматик тизим ишга тушиши кутиляпти. Сейсмостанциялар «Дармен» мобиль иловаси орқали ўзаро боғланади. Мегаполис аҳолиси юз бериши кутилаётган зилзила ҳақида маълумот олиши мумкин. Мутахассислар фикрича, натижада эҳтимол тутилган офатнинг олдини олиш ва аҳолини кўчириш имкони туғилади.
Жўлдас Ақжалов, телеметрик станция бошлиғи:
- Бу станцияларнинг афзал жиҳати шундаки, биз хавфли объектлар – кимёвий ва бошқа хавфли моддалар чиқариладиган корхоналар ишини тўхтата оламиз. Иккинчидан, аҳолини зилзиладан огоҳлантирамиз. Лекин булар прогноз берувчи эмас, муддатидан илгари хабар берувчи станциялар.
Станциялар Алмати сейсмик полигонига ва вилоятдаги қатор участкаларга жойлаштирилади. Таъкидлаш лозимки, бундай ускуналар ўтган йили Қозоғистон шарқида ҳам ўрнатилган. Ҳозирда минтақада учта станция ишлаб турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси