Жамбил вилоятида йирик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқяпти

Жамбил вилоятида йирик инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқяпти

Йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, саноатни ривожлантириш ва янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Жамбил вилоятига амалий ташрифи давомида ушбу масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, Нурлибек Налибаев кимё саноатида ташкил этилаётган янги корхоналар билан танишди. Улар ички бозорни маҳаллий маҳсулот билан таъминлайди, экспорт имкониятларини кенгайтиради. Минтақада йирик инвестициявий лойиҳа — «Qazaq Soda» заводи қуриляпти. Унинг йилига 500 минг тонна кальцийли сода ишлаб чиқарувчи биринчи навбати йил охиригача ишга тушади. Кейин унинг қуввати 1 миллион тоннагага ортади. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари қиймати 500 миллиард тенге бўлган инвестиция лойиҳасини рўёбга чиқараётган «ЕвроХим-Қаратау» заводига ташриф буюрди. Корхона йилига 1 миллион тоннагача минерал ўғит ишлаб чиқарииши режалаштирилган. Бундан ташқари, Бош вазир ўринбосари қурилиш, энергетика, транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳалари билан танишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.