Марказий Сайлов Комиссияси аҳоли фикрини ўрганиш тартибини эълон қилди

Марказий Сайлов Комиссияси аҳоли фикрини ўрганиш тартибини эълон қилди

Бугун Қозоғистон Марказий Сайлов Комиссияси шу саволга жавоб берди. Аҳоли фикрини ўрганиш билан Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтган, камида беш йиллик тажрибага эга юридик шахслар шуғулланиши мумкин. Улар ўз режаларини ёзма шаклда Марказий Сайлов Комиссиясига тақдим этиши керак. Ҳужжатда экзит-пол ўтказишда қатнашадиган мутахассислар исми-шарифи, тадқиқот ўтказиладиган минтақалар, ахборот таҳлили учун ишлатиладиган усуллар кўрсатилиши зарур. Онлайн-майдончалар ёки оммавий ахборот воситаларида натижа эълон қилинган тақдирда ким аҳоли фикрини ўргангани, унинг буюртмачиси кимлиги, саволларга жавоб берганлар сони ва фоиз ҳисобида хатолик эҳтимоли кўрсатилиши шарт. Сайловгача беш кун қолганида, яъни 14-18 март кунлари ва сайлов куни – 19  мартда жамоат фикри натижалари ҳамда сайлов натижалари прогнозини эълон қилиш тақиқланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси