Автомобилсозлик секторида – рекорд натижалар

Автомобилсозлик секторида – рекорд натижалар

Қозоғистонда автомобиль саноатида рекорд кузатилмоқда. Октябрь ойида соҳа кўрсаткичлари энг юқори нуқтага етгани маълум қилинди. Биргина шу давр ичида йиғилган машиналар сони сентябрь ойидагига нисбатан 22 фоизга ўсган, яъни 13 мингдан кўпроқ автомобиль тайёрланган. 2022 йилнинг октябрига солиштирганда, фарқ 2 мартадан ҳам зиёд. Жами бўлиб, жорий йилнинг 10 ойи мобайнида юртимиздаги конвейерлардан 113 минг дона машина чиқарилди, дейди биринчи кредит бюроси экспертлари. Эслатамиз, биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, автосаноатда ишлаб чиқариш миқдорий қийматда 847,5 миллиард тенгени ташкил қилган, ўтган йилнинг шу даврида эса бу 507 миллиардга тенг бўлган. Ишлаб чиқариш ҳажми ўсиши реал ифодаларда анча юқори, яъни 40 фоиз. Аналитиклар фикрича, Қўстанайда қурилиши бошланган янги автомобиль заводи ишга тушса,  мазкур кўрсаткич келгусида янада ошади. Ушбу лойиҳа 2025 йилда ишга туширилиши режа қилинган бўлиб, қуввати йилига 70 мингта автомобиль ишлаб чиқаришга етиши лозим. Умуман, машинасозликда автосаноат улуши 45 фоизга етган. Бу эса у соҳада, умуман, бутун Қозоғистон саноатида асосий драйвер, кучли ўсувчи нуқталардан бири бўлиб қолишини билдиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.