Қозоғистонда
темир йўл вокзалларини янгилаш ишлари давом этмоқда. Сентябрь ойи охиригача 124
та объект тўла модернизация қилинади. Лойиҳа Давлат раҳбарининг
топшириғига биноан амалга ошириляпти. Реконструкция
нуқталаридан бири — «Алмати-1» вокзали. Эскирган
муҳандислик тармоқлари демонтаж қилинди, перрон янгиланди. Объект учун муваққат электр таъминоти ташкил этилди. Айни вақтда,
замонавий технологик ускуналар етказиб берилмоқда. Ўтган асрнинг 70 йилларида
қурилган бинонинг тарихий қиёфаси тикланади.
Пардозлаш учун табиий тошдан фойдаланиляпти. Бугунги кунда ушбу объектдаги ишларнинг 40 фоизи бажарилди.
Ерсултан
Ержанов, Қозоғистон Республикаси
Транспорт вазирлиги
бош эксперти:
- 34 та махсус техника воситаси, 500 нафардан зиёд ишчи жалб этилди, Икки сменада меҳнат қилиняпти. Объект қуриб битказилгач, замонавий, қулай ва, энг муҳими, хавфсиз вокзалга эга бўламиз. Имконияти чекланган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилади, тегишли шароитлар яратилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

