Қозоғистон онкологлари Жанубий Кореяда таълим оляпти

Қозоғистон онкологлари Жанубий Кореяда таълим оляпти

Қозоғистонлик врачлар Жанубий Кореяда саратонни даволашнинг янги усулларини ўрганяпти. Миллий онкология илмий марказининг 14 ходими хорижлик ҳамкасблари билан бирга ишлаб, нурланиш диагностикаси, протон терапияси ва ядро тиббиёти ёрдамида саратонни даволаш тажрибасини ўзлаштирмоқда. Эслатамиз, икки давлат онкомарказлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум Корея президенти Мун Чжэ Иннинг 2019 йилда Қозоғистонга қилган давлат ташрифи давомида имзоланганди.

Нургул Аждарова, миллий онкология илмий маркази саратон касалликлари назорати маркази раҳбари:

- Бу мамлакатда аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик жуда яқинлигини кўрдик. Одамлар чекишга, ортиқча вазнга қарши курашишга ўргатилади. Бундан ташқари, гуруҳимиз аъзолари скрининг марказида текширувдан ўтди. Корея Республикасида бу ишлар қандай амалга оширилишини ичкаридан кўрдик. Ва катта таассурот олдик. Қозоғистонда ҳам шундай марказлар бўлишини истардик. Унда бемор барча текширувлардан ўтиш ва натижа олиш имкониятига эга бўлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси