Қозоғистон Президент Д. Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон Президент Д. Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди

Давлат раҳбари жума куни Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка етакчисини АҚШнинг 250 йиллиги билан табриклади. Қозоғистон Президентиденти Дональд Трампнинг соғлом фикрлаш тамойилига асосланган йўналишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, унинг «Адолатли Қозоғистон бунёд этиш» стратегиясига ҳамоҳанглигини билдирди. Томонлар ўзаро иқтисодий ҳамкорлик ва сиёсий алоқаларга эътибор қаратди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ядро қуроли тарқатишга йўл қўймаслик ва уранни бойитиш МАГАТЭ назоратида амалга оширилиши муҳимлиги юзасидан фикри ўзгармаганини, қатъийлигича қолганини алоҳида таъкидлади ва тасдиқлади. У яқинда Оқ уй ва Америка тадбиркор доиралари билан юз берган тегишли мулоқотларни ижобий баҳолади. Суҳбат ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев Дональд Трампни Қозоғистонга таклиф қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.