«Буюк шахсларнинг буюк оналари» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

«Буюк шахсларнинг буюк оналари». Мамлакатда хизмат кўрсатган арбоб Аристанбек Мухамеди ўғли Марказий Коммуникациялар хизматида ташкил қилинган брифингда шу номдаги китобни тақдим қилди. Асар миллионлар тақдирига таъсир кўрсатган шахс бўлиб етишган фарзандларни тарбиялаган аёллар ҳаёти ҳақидаги ҳикояларга асосланган. Муаллиф Қозоғистонда ва бошқа давлатларда туғилган таниқли сиёсатчилар, спортчилар ва бошқа тарихий шахслар оналари тақдирини тўплашга муваффақ бўлган. Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев, Владимир Путин, америкалик кашфиётчи Томас Эдисон ва бошқа таниқли шахслар волидалари ҳақида кўп нарса билиб оласиз.  Асар Алматида, ҳозирча 2000 нусхада чоп этилди.

АРИСТАНБЕК МУХАМЕДИ ЎҒЛИ, ҚОЗОҒИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРБОБ, ПРОФЕССОР:

-  Яхши туртки беради. Биз буюк шахслар тимсоли орқали уларнинг оналари қиёфасини кўрсатиб бера олдик. Чунки уларнинг ҳаммаси аслида оддий одамлар бўлган, мураккаб шароитларда яшаган. Масалан, Альберт Эйнштейн гапириши ҳам қийин бўлган,  фақат фарзандини эҳтиёт қилган, уни ўқиб-ўрганишга, илгарилашга руҳлантирган она туфайлигина бугунги кунда Эйнштейн – жаҳонга машҳур сиймо.

МАЙЯ БЕКБАЕВА, ҚХА РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, «QAZAQ-TV» ТЕЛЕКАНАЛИ ДИРЕКТОРИ:

- Бу китобни барча оналар албатта ўқиши зарур, деб ўйлайман. Бўлажак оналар ҳам. Бен Карсон, Муҳаммад Али, Томас Эдисон, Менделеев, Отатурк, Шарль де Голль ҳаётини кузатганимизда, “тарбиялаш” сўзининг маъносини тушуниб етамиз. У инсон ўзагини озиқлантиришдек туюлади. Асар дунёни кўпроқ эркаклар  бошқариши, уларни эса аёллар шакллантиришини кўрсатади.