Қозоқ куйлари жаҳон стриминг майдончаларига чиқди

Қозоқ куйлари жаҳон стриминг майдончаларига чиқди

Замонавий қайта ишланган Қурманғази куйлари дунёнинг энг йирик стриминг майдончалари - Spotify, Apple Music ва Yandex Music’да бериляпти. Буюк қозоқ бастакори ва куйчисининг дебют альбомига «Адай», «Сари-Арқа», «Балбировун», «Серпер», «Алатау» ва шу каби ўнта асари киритилган. Бу - Креатив саноатни ривожлантириш жамғармаси қошида ташкил этилган Qazaq Creative Production компаниясининг биринчи мусиқий релизи. Маданият ва ахборот вазирлиги таъкидлашича, альбом жаҳон аҳлини қозоқ мусиқа маданиятининг бой мероси билан яқиндан таништириш имконини беради. Умуман олганда, лойиҳа замонавий технологиялар ва рақамли майдончалар ёрдамида миллий мусиқа санъатининг энг сара намуналарини тарғиб қилишга қаратилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси.