Наврўз – энг қадимий байрамлардан бири. У баҳорги тенгкунлик тимсоли бўлибгина қолмай, табиатнинг уйғониши рамзи ҳисобланади. Мазкур кун беш минг йилдан зиёд вақт давомида нишонланиб келинади. У байрам қилинадиган ҳудуд жуда улкан. Марказий Осиё, Болқон ярим ороли, Кавказ ва Яқин Шарқда яшовчи уч юз миллион нафардан зиёд аҳоли Наврўзни нишонлайди. Бу байрам янги ҳаёт хабарчиси ҳисобланади, шунинг учун кўплаб анъаналар, урф-одатлар у билан боғлиқдир. Шу кунларда Наврўз тантаналари кенг кўламда давом этмоқда. Бундан ташқари, ЮНЕСКО халқаро ташкилоти қарорига кўра, Наврўз инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. БМТ Бош ассамблеяси эса уни халқаро байрам деб тан олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси