Фан олами ҳам
тугаётган йил натижаларини сарҳисоб қилмоқда. Қозоғистонлик олимлар 2024
йилда бир қатор улкан кашфиётларни амалга оширди, бу ишланмалар юртимиздагина
эмас, хорижда ҳам қўлланмоқда. Дарвоқе, тадқиқотчилар фаолиятини давлат фаол
қўллаб-қувватлаяпти. Бу эса тушунарли. Қосим-Жўмарт Тўқаев бир неча марта
таъкидлаганидек, ҳозирги пайтда илмий жараёнга эътибор қаратаётган мамлакатлар
етакчига айланмоқда. Жорий йилда ушбу
соҳага деярли 195 миллиард тенге ажратилган, амалий фанни молиялаштириш 489 миллиардга
ошган.
Абикен
Бектуров номидаги Кимё фанлари институти олимлари ишланмалари тоғ-металлургия
саноатида қўлланмоқда. Ўзига хос илғор амалиёт ва ишлаб чиқилган методикалар
хомашёдан қимматбаҳо металлар ажратиб олиш усулларини яхшилаш имконини беради ва
ишлаб чиқаришда олинган чиқиндини қайта ишлашни кўзда тутади.
Ҳайдар Тасибеков, Кимё
фанлари институти Бош директори:
- Яшил ва мажмуавий
технологиялар қўлланиши, атмосферага зарарли концентратлар чиқарилиши камайиши
ҳисобига тоза саноатга эришиляпти. Бу лойиҳаларда барча жиҳатлар ҳисобга
олинган, бу мажмуавий қайта ишлаш, чиқинди утилизацияси, уни қайта ишлашга
юбориш.
Қозоғистонлик олимлар яна
бир инқилобий таъсирга эга ашё – шоли қобиғидан кремнеуглеродли нанокомпозит ишлаб
чиқарди. Уни қишлоқ хўжалигида ва литийли-ионли батарея аноди тайёрлашда қўллаш
мумкин. Маҳаллий саратонга қарши препарат устидаги клиник синовлар ҳам
муваффақиятли ўтмоқда. Ишланма муаллифи, биология профессори Дўс Сарбасов айтишича, дори бемор аҳволини
барқарорлаштирибгина қолмай, ҳолатини ҳам яхшилайди, ҳатто сўнгги босқичда ҳам онкология
ривожини тўхтатади.
Қозоғистонлик ёш олимларнинг илмий лойиҳалари ҳам амалга ошириляпти. Мисол учун, сунъий онг асосидаги кўзойнак «Rise Global Winners-2024” дастури версиясига кўра, жаҳоннинг энг яхши 100 та инновацияси рўйхатига жой олди. У кўришида муаммо бўлган одамларга маконда бемалол йўналиш олишга имкон беради ва бино ичида бўлаётган нарсаларни тасвирлаб беради. Ишланма Кремний водийси марказидаги стартапларнинг ТОП-5лигига кирди.
Жаслан Мадиев, Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Президент ташаббуси билан келаси йили Сунъий онг халқаро марказини ишга
туширишни режа қиляпмиз. У бу соҳада компетенция марказига айланади, бу ерда
мактаб ўқувчилари ва талабалар таълим олади. Шу билан бирга, сунъий онг кампуси
– стартаплар акселерацияси бўлади. Тадқиқотлар ва ишланмалар марказлари,
маҳаллий ва халқаро даражада турли компаниялар сунъий онг лабораторияларини
очиш режа қилинган.
Айни пайтда, нейротармоқни жорий
этиш ва самарали стартаплар ишланмасини мамлакатда телекоммуникациявий инфратузилмалар
равнақисиз яратиб бўлмайди. Бунга эътибор қаратиш билан Қозоғистон, БМТ
маълумотларига кўра, жорий йилда
дунёнинг 193 давлати орасида 42-ўринни эгаллади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

