Дунё Қозоғистондаги рақамлаштириш жараёнларини муҳокама қиляпти. The World Financial Review нашри бу ҳақда аналитик мақола чоп этди. Материалда таъкидланишича, Қозоғистон IT технологиялари бўйича минтақада пешқадам. Мамлакатда молия технологиялари фаол ривожланяпти, давлат хизматлари рақамлаштириляпти, кенг полосали интернетдан фойдаланиш кенгайиб боряпти, СИ экоизими шаклланяпти, стартап соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайиб боряпти. Натижада, Қозоғистон онлайн хизматлар ривожланиши бўйича дунёнинг илғор ўнлигига кирди ва Евроосиёда рақамли модернизация намунасига айланди. Қозоғистон бу рўйхатда Жанубий Корея, Эстония, Дания ва бошқалар билан ёнма-ён жойлашган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

