Қозоғистонда ўқувчилар учун касбга йўналтириш лагерлари иш бошлади

Қозоғистонда ўқувчилар учун касбга йўналтириш лагерлари иш бошлади

Абай вилоятида ўқувчилар учун ёзги касбга йўналтириш лагерлари иш бошлади. Лойиҳа минтақадаги 10 та коллеж базасида фаолият юритяпти. Унинг  доирасида бир мавсумда 600 нафар ўсмир вақтини мазмунли ўтказади. Болалар экология, IT, қишлоқ хўжалиги, бухгалтерия ҳисоби асослари, санъат, ишлаб чиқариш йўналишларида турли касб ва ихтисослар билан танишади.

Адина Бериккелди, ўқувчи:

– Бу лагерь ҳақида дўстларимдан эшитдим. Душанбадан бошлаб шу ерга қатнаяпман. Дўстлар орттирдим. Турли ўйинлар ўйнаймиз. Эстафета ўтказдик. Кеча тикиш машинасини ишлатиб кўрдик. Бугун эса коктейль ва пицца тайёрладик. Бу ишлар жуда қизиқарли экан.

Шўлпан Атантаева, лагерь раҳбари:

– Болаларда лагерга қизиқиш катта. Улар ҳар куни янги ҳиссиётлар учун йўлга чиқади. Ва уйларига яхши кайфиятда қайтади. Ота-оналарнинг ҳам кўнгли тўқ. Ҳар куни қўнғироқ қилишади, келаси йил ҳам ишлайсизларми, деб сўрашади. Чунки болалар уззу-кун телефонга тикилиб ўтириш ўрнига янги дўстлар орттиряпти, ривожланяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси