Қозоғистон йўллари мамлакат олимлари ишланмалари ёрдамида ривожлантирилаяпти. Лабораторияларда юртимиз минтақалари иқлими ва ўзига хосликларига мослаштирилган материаллар синовдан ўтказиляпти. Шағал, битум, грунт ва асфальт-бетон тестлари ташкил этиляпти. Шу тариқа, мамлакатда автомобиль йўллари сифатини бир неча марта ошириш мўлжалланган. Ўтган йилги синовларда Қозоғистон маҳсулотлари ўзларининг самарадорлигини кўрсатди. Улар қаторида экологик яхмалакка қарши реагент, асфальт барқарорлигини оширувчи модификатор, ночор тупроқларни мустаҳкамлашга мўлжалланган қўшимча ва барқарор йўл бўёғи бор. Шунингдек, олимлар ишлаб чиққан қум-шаҳал аралашмасини мустаҳкамловчи катализатор ва модификацияланган минерал кукун ҳам текшириш учун олинди. Улар сифатига кўра импорт маҳсулотдан қолишмайди.
Ерик Амирбаев, «Қозоғистон йўл қурилиши» илмий-тадқиқот институти вице-президенти:
– 2025 йилда биз бу материалларни тажриба участкаларида синовдан ўтказамиз. Шунингдек, тупроқни барқарорлаштириш ва битум модификацияси бўйича тадқиқотларни давом эттирамиз. 2025 йилда «Йўлсоз» тизими бўйича ишлаймиз. 2025 йилнинг асосий йўналишларидан бири – кўприк иншоотларини рақамлаштириш ва инфратузилмалар объектларини тадқиқот қилишда янги технологиялар жорий этиш, рақамли 3Д-моделлар яратиш бўлади. 2025 йил муваффақиятли келишини кутяпмиз. Биз Қозоғистон йўл инфратузилмаларини ривожлантирамиз, йўллар сифати яхшиланади, мутахассислар малакасини оширади.
Жорий йилда Қозоғистонда «Суперасфальт» технологияси жорий этилади. Ундан фойдаланиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган, ҳозир мувофиқлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Тест йўл участкаларининг ўзига хослиги ҳисобга олинган.
Зауреш Омирбекова, «Қозоғистон йўл қурилиши» илмий-тадқиқот институти янги технологиялар бошқармаси раҳбари:
– Бу технология синаладиган участкалар белгиланди. Улар «Алмати - Хоргос», «Самара - Чимкент», «Ақтўбе – Улғайсин» йўлларида. Участкаларда «Суперасфальт» технологияси синалиши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

