Қозоғистон яримўтказгичлар соҳаси истиқболи муҳокама қилинди

Қозоғистон яримўтказгичлар соҳаси истиқболи муҳокама қилинди

Астанада бўлиб ўтган форумда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган биринчи чип намунасида яримўтказгичлар соҳаси истиқболи муҳокама қилинди. Экспертлар рақамли микросхемаларни лойиҳалаштириш ва верификациялаш бўйича мутахассис тайёрлаш масаласида батафсил тўхталиб ўтишди. Чип яратувчиси Нурсултан Қабилқас яна 500 нафар муҳандисни ўқитишга тайёрлигини таъкидлади. Кашфиётчи таъкидлашича, бизнес-экотизим йўлга қўйилса, Қозоғистон ўз техникасини чиқариши, чипларни экспорт қилиши мумкин. Ҳозир суперкомпьютерлар учун яримўтказгичлар яратиш режалаштириляпти.  

Нурсултан Қабилқас, Олим: 

- Суперкомпьютерлар, машина таълими учун анча мураккаброқ процессорлар керак. Албатта, биз бу йўналишда ҳам ишлаяпмиз. Тижорий лойиҳалар нуқтаи-назаридан қарасак, Қозоғистонда дизайн-хаблар очиш мумкин. Бунда микропроцессорларни лойиҳалаштириш қўлидан келадиган одамлар, ускуналар йиғилиши зарур. Шундай экотизим мавжуд бўлган тақдирда, хориждаги турли компаниялар биздан интеллектуал мулқ, яъни, IP сотиб олиши мумкин. 

Абдумалик Сарманов таржимаси