Республика физика-математика мактаби ўқувчилари AI технологияларини қўллаган ҳолда, нодир лойиҳалар яратмоқда. Улар билдирган таклифлар Пекинда бўлиб ўтган сунъий идрок бўйича халқаро олимпиадада юқори баҳоланди. Эслатамиз, август ойида қозоғистонлик ўқувчилар Хитойда 7 та медаль ютиб олди. Қатнашчилардан аксарияти Алматидаги Республика физика-математика мактабида ўқийди. Мисол учун, нуфузли таълимий танлов учун Тимур Шакуров тиббиёт соҳасида СИ асосидаги стартапни ишлаб чиққан, Абу Қанатбек эса спортда йўналиш бериш соҳасини такомиллаштириш борасида янги ташаббусини тақдим этди.
Тимур Шакуров, Республика физика-математика мактаби 11-синф ўқувчиси:
- Мазкур лойиҳа тезкор ишни тасвирга олишдагина кўмаклашмайди, балки докторга барча эҳтимолий омилларни ҳисобга олишда ҳам ёрдам беради. Одам минглаб касалликларни эслаб қола олмайди, сунъий идрок эса бунга қодир. У эҳтимолий хасталикларни фоиз нисбатида чиқариб бериши мумкин.
Абу Қанатбек, Республика физика-математика мактаби 10-синф ўқувчиси:
– Бундай олимпиадалар жуда муҳим, чунки уларда ўз иқтидорингизни кўрсатиш имконияти яратилади. Стартапларни ривожлантирамиз ва жаҳон саҳнасига чиқишга интиламиз.
Олдинроқ физика-математика мактаби ўқувчилари ўз лойиҳаларини Кембриж университетида сунъий идрок бўйича ўтказилган анжуманда тақдим этган. Келаси йили эса Абу-Дабида бўладиган халқаро олимпиадада намойиш этишлари мумкин. Шунингдек, Қозоғистонда ишланмаларни синовдан ўтказиш имкони мавжуд. Хусусан, сунъий идрок бўйича республика олимпиадасида.
Абдумалик Сарманов таржимаси

