Алматида Ёш
тадқиқотчилар форуми ўтказилди. Биринчи анжуманда 400 нафардан зиёд иқтидорли
қозоғистонлик ўқувчи қатнашди. Улар турли соҳаларда – саноат, экология,
тиббиёт, хавфсизлик бўйича ўзига хос лойиҳалар тақдим этишди. Болалар тақдим
этган ноу-хаулар қаторида экологик мини-станция, ўт ўчирувчи робот ва бошқалар
бор. Энг муҳими, барча лойиҳалар, ҳақиқий илимй тадқиқотлар каби маълум муддат
синовлардан ўтказилган ва самарадорлигини исботлаган.
Алимжан
Раимжан, «Жасулан» мактаб-лицейи 10-синф ўқувчиси:
— Бу - ўт
ўчирувчи робот. У учта олов датчиги билан жиҳозланган. Агар улардан бирортаси алангани
кўрса - робот ёнғин жойига қараб ҳаракатланади ва сув пуркайди. Робот,
шунингдек, GPS-модуль орқали ёнғин ҳақида маълумот беради.
Бу экзоскелет ичида
ортиқча жиҳозлар ва мураккаб механизмлар йўқ, лекин у ишлаб чиқаришдаги
жароҳатлар олдини олишга ёрдам беради. Ўқувчилар ақлли иссиқхонани ҳам таклиф
этишди.
Темирлан
Бўранбай, «Билим-Инновация» лицейи 10-синф ўқувчиси:
- Бу ерда
камера бор, у тасвирни Raspberry Pi га юборади. Бизда CNN сунъий интеллект
дастури бор. У ўсимликларни фотосига кўра танийди ва унга нима кераклигини
белгилайди. Автомат тарзда ускуна тупроқни намлайди, қиздиради ёки ҳаводаги CO₂
миқдорини оширади.
Энг иқтидорли болалар
Миллий Фанлар академияси қошидаги Ёш тадқиқотчилар академиясига аъзо бўлади. Ёш
олимлар кенгаши Маориф вазирлиги билан бирга унинг тузилмасини шакллантирди.
Дидар
Батришев, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги
Миллий фанлар академияси наук вице-президенти:
- Бу
Академия сифатли ва
жадаллаштирилган тарзда старт олиши учун тузилиши белгилаб олинди. бугунги
кунда у иккита — коллегиал ва ижро органларидан иборат. Коллегиал органда фаол
иштирокчилар — бугунги форумда иштирок этаётган иқтидорлар, ўқувчилар ва
уларнинг раҳбарлари ишлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

