«Жусан» операцияси: Қозоғистонга 607 нафар одам қайтарилди

«Жусан» операцияси: Қозоғистонга 607 нафар одам қайтарилди

«Жусан» операцияси доирасида 607 нафар қозоғистонлик Суриядан ватанига қайтарилди. Улардан 413 таси - болалар. Йирик тадбирни амалга ошириш учун 20 та давлат билан алқоа ўрнатилди. Миллий хавфсизлик қўмитаси вакиллари берган маълумотга кўра, юртдошларимизнинг фуқаролигини аниқлаш осон бўлмаган. Мамлакатни тарк этишга йўл излаган бошқа давлат вакиллари ҳам ўзини Қозоғистон фуқароси деб таништирган. Батафсил текширувлардан сўнг юртдошларимиз Мудофаа вазирлиги ажратган самолётда республикамизга етказилди. Коронавирус ва бошқа тўсқинликларга қарамасдан, қайтганларнинг 95 фоизи теолог ва психологлар кўмагини олмоқда. Шунингдек, улар билан радикал дезадаптация ва реабилитация ишлари олиб бориляпти. МХҚ фахрийси Абилай Тастамбеков айтишича, қўмита олдига қўйилган вазифа жуда кенг миқёсли.

Абилай Тастамбеков, Қозоғистон Республикаси мхқнинг истеъфодаги генерал-майори:

- Кўпчилик билмайди. Аммо агар МХҚ бундай ишни амалга оширмаса, давлатга катта зиён етади. Бу албатта қилиниши шарт бўлган тадбир.

Абдумалик Сарманов таржимаси