Туркияда Мустақиллик кунига аталган кўргазма ташкил қилинди

Туркияда Мустақиллик кунига аталган кўргазма ташкил қилинди

Истамбулда Мустақиллик куни ҳамда Қозоғистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқаларнинг 30 йиллигига бағишланган кўргазма ўтказилди. Экспонатлар орасида Туркистондаги туркийзабон давлатлар етакчилари учрашуви, Динмуҳаммад Қўнаевнинг Туркияга  биринчи ташрифи, Анқарадаги Қозоғистон элчихонаси пойдеворига ғишт қўйилиши каби воқеаларга оид ноёб кадрлар намойиш этилди. Истамбулда Абдуакап Каранинг «Мустафо Чўқай» китоби тақдимоти ўтказилди.

Абдуакап Кара, тарих фанлари доктори, профессор:

 - Туркия ва туркийлар дунёси Мустафо Чўқай шахсига алоҳида эҳтиром билан қарайди. У ўта маънавиятли инсон эди. Арбоб фақат сиёсий фаолияти билангина танилмаган. Мустафо Чўқай қозоқ халқининггина эмас, туркийлар дунёсининг буюк вакили. Шунинг учун Туркия Мустафо Чўқайни «100 буюк шахс» туркум китобларининг дастлабки томларидан бирига киритди. У қозоқларнинг фахри.

Абдумалик Сарманов таржимаси