Суд маъмурияти халқаро ҳамжамияти Қозоғистон
билан ҳамкорлик қилиш ниятида.
Ақўрдада Қосим-Жўмарт Тўқаев IАСА
ташкилоти президенти Памела
Харрисни қабул қилди.
Томонлар суд
органлари ўртасидаги
алоқаларни кенгайтиришга, шунингдек, суд жараёнида рақамли ечимлар ва сунъий интеллектдан фойдаланишга қаратди.
Шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя
қилиш тизимини ислоҳ қилиш масаласи ҳам кўрилди.
Ҳамжамият раҳбари мамлакат
адлия тизимида ўтказилаётган фаол ўзгаришлар даражасини юқори баҳолади.
Унинг фикрича,
мамлакатимизда амалда
қўлланилаётган Суд маъмурияти вазифаларини тақсимлаш бўйича дунёдаги энг
такомиллашган тизимлардан бири яратилган.
Қозоғистон Президенти
алоҳида таъкидлашича,
қонун устуворлигини таъминлаш
ва суд тизимини ислоҳ қилиш ҳуқуқий давлат тузишда асосий ўрин тутади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Биз Қозоғистонда қонун ва тартибни илгари суришга қаратилган ўта муҳим ислоҳотлар
ўтказаяпмиз. Қонун устуворлиги ҳаётга жорий этилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Мен
буларнинг ҳаммаси барқарорлик ва мамлакат гуллаб-яшнаши учун зарурлигига ишончим
комил. Шунинг учун Халқаро ҳамжамият Қозоғистон
суд тизими билан
ҳамкорлиги давом этишига умид қиламан.
Абдумалик Сарманов таржимаси

