Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти халқаро мақом олди

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти халқаро мақом олди

Мажилис Нахичеван шартномасига киритилган ўзгаришларни ратифициялади. Унга кўра, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти тўлақонли халқаро ташкилот мақомини олади. Таъкидлаш лозимки, ҳужжат 2022 йилда, Самарқандда Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари томонидан имзоланган. Шу тариқа, янги келишув туфайли мамлакатлар орасида интеграция сарҳадлари кенгаяди. Туркий давлатлар ташкилоти тузилишидан мақсад – халқлар ўртасидаги тарих, маданият, умумий маънавий қадриятлар, ҳамкорликни сақлаб қолиш.

Алибек Бакаев, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари:

Бундан ташқари, ташкилот доирасида туркий давлатлар ўртасида сиёсий-иқтисодий интеграцияни кенгайтириш, илм-фан ва таълим соҳасида ўзаро алмашинувни ривожлантириш кўзда тутилган. Бу ўзгаришлар туркий дунё доирасида янги даврни очади, бу эса қардош халқлар орасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиради, фаол яқинлашишига олиб келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси