Қозоғистон Президенти Маориф вазирига қатор топшириқлар берди

Қозоғистон Президенти Маориф вазирига қатор топшириқлар берди

Қозоғистон Президенти Маориф вазири Жулдиз Сулейменовани қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга ўтган йил якунлари ва 2026 йил режалари тақдим этилди. Шу жумладан, мамлакатда янги Конституция қадриятларини илгари суриш учун ўқув дастурлари ва дарсликлар қайта ишланяпти. «Тоза Қозоғистон» ташаббуси доирасида экологик таълим стандартлари ишлаб чиқиляпти. Бундан ташқари, бошланғич таълим дастурлари тизимли таҳлил якунларига кўра ўқиш, ёзиш ва арифметикага эътибор қаратилган ҳолда қайта ёзиляпти. Айни вақтда, таълим тизими рақамлаштириляпти. Мактабларнинг 99 фоизи интернетга уланган. Барча дипломлар, аттестатлар, тегишли далолатномаларни қозоғистонликлар рақамли шаклда олиши мумкин. 240 минг нафардан зиёд ўқитувчи сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтди, 200 минг нафардан зиёд ўқитувчи ChatGPT Edu дастури асосида СИ-ассистентлар хизматидан фойдаланяпти. Бундан ташқари, «Келажак мактаблари» дастури доирасида 217 та мактаб қурилди. Давлат раҳбари Маориф вазиригатаълим сифатини ошириш, рақамли трансформация, Qazaq Digital Mektebi лойиҳаси устида ишлашни давом эттиришни топширди.

Жулдиз Сулейменова, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:

- Янги Конституция қадриятларини илгари суриш учун ўқув дастурлари мазмуни кучайтирилади, дарсликлар янгиланади. 2026-2027 янги ўқув йилида 5-7 синф ўқувчилари учун «Конституция асослари», 8-9 синфлар учун «Қонун ва тартиб» курси жорий этилади. 7-8-9 синфлар учун сунъий интеллект электив курси киритилади. Шунингдек, назарий жиҳатларга асосий эътибор қаратилган ҳолда таълим стандартлари қайта кўриб чиқилди. Тарбия ишларининг «Ҳалол фуқаро» дастури жорий этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси