Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутатлари келгуси республика референдумида фойдаланиладиган бюллетенлар шаклини белгилаб берувчи Конституциявий қонунга ўзгаришлар киритди. Ҳужжат Сенатга йўлланди. Ўзгаришларга кўра, бирорта жавоб белгиланмаган бюллетен яроқсиз ҳисобланади. Барча вариантлар кўрсатилгани эса ҳисобга олинмайди, деган қарорга келинди. Эслатамиз, 29 апрель куни давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев бош қонунга ўзгаришлар киритиш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.