Жорий йилнинг 10 ойида Қозоғистоннинг товар айланмаси 117 миллиард долларни ташкил қилди. Экспорт 68,5 миллиард долларга етди. Хорижда сотилган қайта ишланган маҳсулот улуши 23 миллиард долларни ташкил қилди. Ҳукумат йиғилишида Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири маълум қилишича, қайта ишлаш саноатида, асосан металлургия ва машинасозликда ўсиш суръатлари ортиб бормоқда. 14 та минтақада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ортди. Шунингдек, қурилиш соҳасида ҳам юқори суръатлар кузатилди. Таъкидлаш лозимки, мазкур кўрсаткичларни таъминлашда Давлат раҳбарининг уй-жой, транспорт ва ижтимоий инфратузилма қурилиши ҳамда муҳандислик тармоқларини модернизациялаш билан боғлиқ тўртта ташаббуси асосий ўрин тутди. Январдан ноябргача асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 3 фоизга ортди.
Нурлан Байбазаров, Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Миллий
иқтисодиёт вазири:
- Асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 3,1 фоизга ортди.
Энг юқори ўсиш нохомашё соҳаларида кузатилди.
Таълимга киритилган инвестиция ҳажми 2,2 марта,
илмий-техник фаолиятда 42 фоиздан кўпроққа,
транспортда 27 фоизга, қайта ишлаш саноатида
18 фоизга ортди. Энг яхши кўрсаткичлар Қарағанди,
Павлодар, Туркистон,
Алматии ҳамда Жетису вилоятларида
кузатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

