Хитой инвестициялари: ваъдалар бажариляпти

Хитой инвестициялари: ваъдалар бажариляпти

Қозоғистон ва Хитой ўртасида ўзаро дипломатик алоқалар ўрнатилганига 31 йил бўлди. Ўтган давр мобайнида тотув икки давлат ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатлар чуқур ҳамкорликка айланди. Қозоғистон иқтисодиётига инвестиция киритган давлатлар рўйхатидаги илғор тўртликда ХХР ҳам бор. Қўшни давлат транспорт инфратузилмаси, савдо, қайта ишлаш саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ соҳаларига инвестиция киритган. Чимкентда Қозоғистон-Хитой ҳамкорлигида ишлаётган 3 та корхона мавжуд. Шулардан бири - ферросиликомарганец заводи. Лойиҳа инвестициявий қиймати 7,8 миллион АҚШ долларига тенг. Халқаро стандартларга мос корхонада 150 фуқаро иш билан таъминланган, сўнгги 6 ой ичида 50 миллион тенге миқдорида солиқ тўланган. Маҳсулотлар 7 та давлатга экспорт қилиняпти.

Фатун Чэнь, Корхона Директори:

- Қозоғистонда 2018 йилдан бошлаб ишлаймиз. 2019 йилда завод қурилди. 2020 йилдан тўла куч билан ишга тушдик. Яқин келажакда ишлаб чиқариш ҳажмини икки марта ошириш ниятидамиз. Бошқа давлатларга нисбатан, Қозоғистонга инвестиция келтириш анча самарали. Хитой яқин, керак нарсани оламиз. Осиё бозорига чиқиш осон.

Икки давлат иқтисодий ҳамкорлигини янада кенгайтириш учун имкониятлар кўп. Қозоғистоннинг жўғрофияси, инвестиция иқлими, солиқ қонунчилиги, сиёсий барқарорлиги, транзит имкониятлари катталиги бунга кенг йўл очади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.