Қозоғистон ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг тўрт ойи якунларига кўра 14 миллиард доллардан ошди. Республика Бош вазири сайти тарқатган маълумотга кўра, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп. Ўтган йили 13 миллиард доллар қийматга эга маҳсулот алмашилган. Ахборот манбаига кўра, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатларга Қозоғистон маҳсулотлари экспорти тобора ортиб бормоқда. Шу кунларда фақат кимё ва озиқ-овқат саноати, машинасозлик, иқтисодиётнинг бошқа қайта ишлаш соҳаларида 2 миллиард доллардан ошган. Сайтда келтирилган статистика ҳам шундан дарак беради.
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида товар айланмаси 2021 йил тўрт ойида 1,2 миллиард долларни ташкил қилди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41 фоизга юқори. Тожикистон билан савдо алоқалари 17 фоизга кўтарилди ва 335,9 миллион АҚШ долларга етди. 2020 йилда Қозоғистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида товар айланмаси 4,6 миллиард долларни ташкил қилган.
Айни вақтда, Қозоғистон ташкилот доирасида қатор ташаббусларни илгари сурди. Шу жумладан, етказиб берилаётган товар ва хизмат турларини кўпайтириш, тадбиркорлар ўртасида бевосита алоқа ўрнатиш, чегаралараро рақамли инфратузилмалар – электрон савдо, савдони молиялаштириш, маълумот алмашиш тизимлари яратиш таклиф этилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси