Қозоғистонда 2028 йилгача машинасозлик маҳсулотлари экспорти уч марта ошиши мўлжалланяпти. Келгуси тўрт йилга мўлжалланган соҳани мажмуавий ривожлантириш режасида шундай кўрсатилган. Бундан ташқари, ҳужжатнинг рўёбга чиқарилиши ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, инвестициялар жалб этиш ва малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришни кўзда тутади. Экспертлар прогнозига кўра, қўшимча қиймат ялпи ҳажми 4,5 марта, жисмоний ҳажми индекси 2 марта ва инвестиция ҳажми 1,5 марта ошиши кутиляпти. Умуман олганда, мажмуавий режага кўра 7 йўналишда 79 чора-тадбир кўриш режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, мамлакат машинасозлик соҳаси жадал ўсишда давом этяпти. Бу соҳада ўтган йил якунларига кўра 11 фоиз, 2023 йилнинг 10 ойига кўра салкам 30 фоизлик ривожланиш кузатилди. Йил бошидан буён салкам уч триллион тенгели маҳсулот чиқарилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.