Молия ташкилотлари гаровга олинган мулкни уч йилдан зиёд ўз балансида қолдирмаслиги керак. Бугун Парламент юқори палатаси депутатлари қабул қилган янги қонун лойиҳасида шундай меъёр кўрсатилган. У муаммоли активларнинг иқтисодий айланмага киришини рағбатлантиришга йўналтирилган. Ҳужжат доирасида муаммоли активлар хусусий инвесторларга сотилиши мумкинлиги ҳам кўзда тутилган. Лекин бундай қоида фақат ҳуқуқий шахслар ва хусусий тадбиркорлар мулкига нисбатан ишлатилади. Тўланиши қийин бўлган кредитларни бошқариш билан янгидан ташкил қилинаётган сервис компаниялари шуғулланади.
Мадина Абилқасимова, Қозоғистон Республикаси молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси:
- Сервис компаниялари активларни бошқаради, уларни ундириш стратегиясини ишлаб чиқади, муаммоли активлар соҳибларига бошқа хизматларни ҳам кўрсатади. Бундай сервис компанияларига капитали, бозордаги иш тажрибаси, тадбиркорлик соҳасида нуфузга эга бўлиши борасида қонун даражасида жиддий талаблар қўйилади. Агентлик талабга жавоб берувчи сервис компаниялар реестрини тайёрлайди, маълумотларни махсус интернет-захираларига жойлаштиради. Бу эса қарз берувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қўшимча ҳимоя механизми вазифасини бажаради.
Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, йил бошида муаммоли активлар ҳажми 2,3 триллион тенге ёки банк тизими активларининг 6 фоизини ташкил қилган. Сўнгги 5 йил ичида 6,7 триллион тенге қийматга эга бундай активлар ҳисобдан чиқарилди. Талаб доирасида ишлай олмаган 8 та банк ёпилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.