Президент "Аққую" АЭСи қурилиши тажрибасини ўрганишни топширди

Президент "Аққую" АЭСи қурилиши тажрибасини ўрганишни топширди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркиядаги "Аққую" АЭСи қурилиши тажрибасини синчиклаб ўрганишни топширди Бу атом электр станциясининг биринчи энергоблоки 2023 йил охирига бориб ишга тушади. Таъкидлаш лозимки, куни кеча президент раислигида Ислоҳотлар олий кенгаши йиғилиши ўтказилди, унда хавфсиз атом ва водород энергетикасини ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор берилди. Хусусан, давлат раҳбари МАГАТЭ берган маълумотга кўра, жаҳон электр энергияси ишлаб чиқарилишида атом энергетикаси улуши 10 фоизни ташкил қилишини айтиб ўтди. Бу эса мазкур сектор кўмир, газ ва гидроэнергетикадан кейин тўртинчи ўринда турувчи энг кўп маҳсулот берувчи йўналиш эканлигини тасдиқлайди.

"Атом энергетикаси кам углеродли электр қувватининг учдан бир қисмини беради, йиллик карбонат ангидрид чиқиндилари миқдори 2 миллиард тоннага камайишини таъминлайди, бу эса 400 миллион автомобиль чиқарадиган тутундан кўпроқ, дегани. Шу билан бирга, мавҳум факторлар туфайли атом энергетикаси келажагига оид ноаниқликлар бор. Лекин энергетика соҳасида юзага келган бўҳрон ва нархлардаги беқарорлик кўплаб ҳукуматлар кун тартибига "тинч атом" киритилишига сабаб бўлди", дея баёнот берди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.