Жорий йилда Қозоғистонда умумий қиймати 3 триллион
тенгедан зиёд бўлган 16 та йирик лойиҳа якунланади. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қабулига кирган «Самруқ-Қазна» жамғармаси бошқаруви раиси Нурлан
Жақипов шундай маълумот берди. Улар қаторида Мўйинти
- Қизилжар ва Дарбаза - Мақтаарал темир йўл линиялари, Қашаған газни қайта
ишлаш заводи, Алмати ТЭЦ-2 ни модернизация қилиш, Каспий денгизи орқали оптик
толали алоқа линияси ўтказиш бор. Ўтган йили жамғарма бошқараётган активлар 88
миллиард долларни ташкил этган. Қабул якунида Давлат раҳбари асосий инвестициявий
лойиҳаларни ўз вақтида рўёбга чиқаришни таъминлашни топширди.
Нурлан Жақупов, АО «Самруқ-Қазина» ҲЖ бошқаруви раиси:
– Мен Давлат раҳбарига жорий йилнинг 5 ойидаги иш
якунлари ва келгуси режалар ҳақида ахборот бердим. Барча кўрсаткичлар ижобий
динамика кўрсатмоқда. Йил охиригача Қўсши шаҳрида янги маълумотларни қайта ишлаш марказини ишга тушириш
режалаштирилган. Унга NVIDIA B300 чиплари қўйилади, бу эса мазкур
суперкомпьютер кластерининг қувватини тўрт марта оширади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

