Сенат «Астана Хаб» тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади

Сенат «Астана Хаб» тўғрисида қонун лойиҳасини маъқуллади

Қозоғистон Парламенти Сенати «Астана Хаб» халқаро технопаркини ривожлантиришга қаратилган қонунни тасдиқлади. Ушбу кластер инновацияларни тўплаш ва муваффақиятли амалиётларни кенгайтириш учун «Инновациявий технология парки» билан бирлаштирилади. Ўзгаришлар умумий жамғарма фаолиятини такомиллаштириш, венчур бозорини молиялаштириш ва ривожлантиришга янгича ёндашиш, маълумотларни муҳофаза қилиш чораларини кучайтиришни кўзда тутган. Ҳужжат рақамли ечимларни жорий этиш ва стартаплар ривожланишига хизмат қилади, дея таъкидлашди депутатлар. Қонунга киритилган ўзгаришлар «Ягона дарча» рақамли майдончасини ривожлантиришни кўзда тутади.


Шакарим Буктугутов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:


- Кўриб чиқилаётган қонуннинг асосий мазмуни «Астана Хаб» кластери фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. У мамлакат рақамли тараққиётининг асосий воситаси ҳисобланади. Умуман олганда, қонун инновациявий фаолиятга давлат ёрдами кўрсатишни, янги технологиялар жорий этиш учун қулай шароитлар яратишни кўзда тутади. Қонунга кўра Фуқаро ва Тадбиркорлик кодекслари ҳамда 10 та қонунга ўзгаришлар киритилади.


Парламент ислоҳоти — «Адолатли Қозоғистон» бунёд этишдаги навбатдаги қадам


Йиғилишда Сенат раиси Президентнинг парламент ислоҳоти ўтказиш ва бир палатали парламент шаклига ўтиш таклифи юзасидан фикр билдирди. Маулен Ашимбаев таъкидлашича, бу ислоҳот «Адолатли Қозоғистон» бунёд этиш йўлидаги навбатдаги қадам. Мазкур ғоя юзасидан сўнгги қарор халқ фикри - референдум натижасига кўра берилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси