Евроосиё Иқтисодий Иттифоқидаги тадбиркорлар
фитосанитария сертификатларини электрон шаклда олиш имкониятига эга бўлади. Сенат
депутатлари ЕОИИ тўғрисидаги шартномага киритилган шу ва бошқа ўзгаришларни ратификация
қилди. Парламент аъзолари фикрича, тузатишлар мева-сабзавот маҳсулотлари
партияларининг «даладан пештахтагача» рақамли кузатувини амалга ошириш имконини
беради. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси қарорини эътиборга олмаслик учун
қонунчилик моддаларида жарима белгиланган. Шунингдек, қайта антидемпинг текшируви механизми жорий
қилинади. Шу тариқа, маҳаллий тадбиркорларни учинчи давлат ишлаб
чиқарувчиларининг адолатсиз савдо амалиётидан ҳимоя қилиш таклиф этилмоқда.
Жами бўлиб,
ЕОИИ
тўғрисидаги шартномага протоколда 106 та тузатиш
киритилган.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:
- Ушбу ўзгаришлар Ташкилот доирасида савдо,
иқтисодиёт ва солиқлар соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни
такомиллаштиришга қаратилган. Баённомадан меҳнат миграцияси, божхона назорати каби бир қатор
бошқа масалалар ҳам ўрин олган. Умид қиламизки, мазкур
қонун Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатли
ҳамкорлигини янада мустаҳкамлайди.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.