Давлат раҳбари Бундесрат Президенти Анке Релингер билан учрашди

Давлат раҳбари Бундесрат Президенти Анке Релингер билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия Бундесрати Президенти билан учрашди. Бу мамлакат Қозоғистоннинг Европа Иттифоқидаги стратегик ҳамкорлари, иқтисодимизнинг етакчи инвесторлари қаторига киради, дея таъкидлади Давлат раҳбари. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Анке Релингер савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди. Президент сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар ва мамлакат иқтисодий сиёсати устуворликлари ҳақида гапирди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

Фикримизча, ҳозир йирик инфратузилмавий лойиҳалар, рақамлаштириш, сунъий идрокни ривожлантиришга эътибор қаратишимиз керак. Бундан ташқари, транспорт логистикаси ва, албатта, қишло хўжалиги билан шуғулланиш зарур.


Анке Релингер, Германия Бундесрати Президенти:


- Ғоялар, фикрлар алмашишга вақт ажратаётганингиз учун раҳмат. Албатта, сизнинг саломингизни Федерал Президент Штайнмайерга етказаман. У Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг садоқатли дўсти. Қозоғистон ўртача мамлакат сифатида минтақадаги яхши ҳамкоримиз ҳисобланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси