Иқтисодий алоқалар
ва маданий мулоқот. Аналитиклар фикрича, бу йўналишлар Туркий давлатлар
ташкилотининг аъзолари ва унда кузатувчи мақомидаги давлатларнинг эътибор
доирасида туриши зарур. Экспертлар таъкидлашича, бундай ёндашув долзарб
ҳисобланади. Кучайиб бораётган глобализация ва геосиёсий таранглик шароитида туркий
дунё давлатлари интеграциясини ривожлантиришнинг янги имкониятлари очиляпти. Айниқса,
энергетика, хавфсизлик, логистика ва транзит каби стратегик йўналишларда.
Дина Айкенова, сиёсатшунос:
- Туркий давлатлар
ташкилотининг мамлакатлари ўртасида товар айланмаси бир неча йил ичида 20 фоизга
ўсди. Бу эса пандемиядан сўнг барча давлатлар иқтисодий ҳамкорликни
фаоллаштиргани, янги транспорт йўлаклари, юк ташиш бўйича янги лойиҳаларни
очаётганини кўрсатади. Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳамкорлиги
кенгайиб боряпти. Бу йўналишда ташкилотнинг маълум даражадаги фаоллиги
мавжудлигини кўриб турибмиз. Лекин кўп нарса асосий давлатлар, биринчи навбатда
Туркияга боғлиқ. Келаси йил ташкилотга раислик Қозоғистон зиммасида бўлади ва
унда юз берадиган жараёнларни кузатиш қизиқарли бўлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.