Қозоғистонда биринчи аэротакси иш бошлайди

Қозоғистонда биринчи аэротакси иш бошлайди

Қозоғистонда аэротакси иш бошлайди. Тизим Алатауни Алмати билан боғлайди. Сунъий интеллект вазирлиги, Alatau Advance Air Group, Американинг Joby Aero компанияси ва тадбиркор Вячеслав Ким АҚШда тегишли меморандумни имзолади. Ҳамкорлар eVTOL электросамолётлари харид қилишга 300 миллион доллар сармоя сарфлайди. Вертикал кўтарилиб, қўнувчи ушбу учувчи аппарат нархи, моделига ва жиҳозларига кўра 200 минг доллардан 10 миллион долларгача туради. Аппаратлар Қозоғистондаги биринчи шаҳар ҳаво транспорт воситасига айланиши кутиляпти. Вазирликда маълум қилишларича, янги турдаги йўловчи ташиш воситасини тегишли тартибда сертификатлаш ва парвозларни намойиш қилиш, шунингдек, аэротаксини шаҳар транспортига интеграция қилиш учун майдончалар қурилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси