Хорижда яшовчи 200 дан зиёд этник қозоқ болалар ёзги лагерларда интенсив қозоқ тили, мобилография, робот техникаси курсларида ўқиши, ўтов тикиш бўйича мастер-класслар, қатор тўгараклар машғулотларида қатнашиш имкониятига эга бўлади. Уларнинг кўпчилиги тарихий ватанига биринчи марта келади. Ушбу лойиҳа «Отандастар» жамғармаси томонидан ташкил қилинди.
Лашин Жанарбек, «Отандастар» жамғармаси менежери:
- Бундан ташқари, болалар таълим тизими билан танишади, Қозоғистоннинг етакчи олий таълим даргоҳлари кўргазмасида қатнашади, таниқли шахслар ўтказадиган мастер-класс ва «юлдуз»лар концертларига боради. Лойиҳадан асосий мақсад – хорижда этник қозоқлар ичидан иқтидорли ёшларни саралаб олиш. Юқори синф ўқувчиларига ватанга қайтиб, таълим олиш имкониятини яратиш.
Таъкидлаш лозимки, ёзги лагерь 2019 йилдан бошлаб этник қозоқларни қабул қила бошлади. Ўшанда республикага 7 та давлатдан 150 нафар бола келганди. 2020-2021 йилларда пандемия сабабли лойиҳа вақтинча тўхтатилди. Ўтган йили Франция, Туркия, Эрон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Хитой, Монголия ва Россиядан 80 нафар бола таътилини ўтказиш учун келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси