JJ ва Silk Way каналлари янги мавсуми: қитъаларни бирлаштирган лойиҳалар

JJ ва Silk Way каналлари янги мавсуми: қитъаларни бирлаштирган лойиҳалар

Jibek Joly ва Silk Way телеканаллари янги телевизион мавсумини бошлади. Алматидан Сеулгача, Еревандан Улан-Баторгача, дунёнинг тўрт қитъсини бирлаштирган томошабинлар учун қизиқарли премьералар, жонли эфирлар, беназир мусиқий дастурлар тақдим этилади. Улар қаторида кўламдор телешоу - «Silk Way Star» ҳам бор. Танлов Евроосиёнинг янги брендига айланди. Унда 12 давлат вакиллари қатнашяпти. Премьера телеканалимиз ва иштирокчи давлатлар телеканаллари экранига 20 сентябрда чиқади.

Хун Бин, Silk Way Star ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Хитой:


– Биз шу кунгача 5 та эпизодни суратга олдик. Иштирокчиларнинг ҳаммаси кучли. Кеча анъанавий мусиқа ижроси босқичи ўтди. Келаси йили бу тадбирни Хитойда, CCTV билан ўтказилса ажабмас.


Jibek Joly ва Silk Way телеканаллари жорий йилда халқаро медиаҳамкорлик ва мамлакат ташқарисига янгиликлар узатишни янада кенгайтириш ниятида. Эфирга кўплаб реалити-шоу, аналитик дастур ва одамлар тўғрисидаги ҳикоялар берилади. «Ҳақиқат тафсилотларда» дастурининг журналистик тафтишлари, катта сиёсатнинг парда орти ҳақида ҳикоя қилувчи Life of a diplomat лойиҳаси ва бошқалар бор. Мавсум очилишида «Jibeк joly» радиоси тақдимоти ўтказилади.


Наталья Буренкова, Jibek Joly радиоси раҳбари:


- Биз кўп сонли янги лойиҳалар ҳозирлаяпмиз. Шунингдек, радионинг янги мусиқий форматини олдик. Зеро, биз асосан мусиқа билан шуғулланамиз ва у ўзига хос бўлиши лозим. Ҳозир сўнгги ўн йилдаги Қозоғистон эстрадаси — мусиқанинг янгича тўлқинига эътибор беряпмиз. «Жибек жўли» радиосининг ўзига хослиги шундаки, биз фақат Қозоғистон эстрадаси эмас, Марказий Осиё куйларини ҳам бериб борамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси