Қозоғистон Жанубий
Корея, АҚШ, Британия каби давлатлар билан тенг тарзда илғор рақамли ечимларни
жорий этяпти. Алматидаги онкология марказида касалликларни эрта аниқлаш учун AI
технологиялардан фойдаланиляпти. Ультратовушли аппаратлар «рақами ассистент»
тарзида ишлайди, врачларга патологияларни аниқлашга ёрдамлашади. Дастур
суратларни таҳлил қилади, тўқималар зичлигини баҳолайди, ўсмалар шакли ва
чегараларини аниқлайди. Технология барча жиҳатлари батафсил изоҳланган минглаб
суратларни ўз ичига олган маълумотлар базасига таянади. Эндиликда нейротармоқ
жигарнинг онкологик касалликларини аниқлашни ўрганиши режалаштирилган.
Илия Закирянов,
ультратовуш ташхиси врачи: звуковой Диагностики Консультативно–Диагностического
Отделения Онкологического Центра
- Сунъий интеллект
— ҳамма нарсани, энг кичик заррачалалрни ҳам эслаб қолади, мен ниманидир кўрмай
ўтиб кетишим мумкин, лекин у огоҳлантиради. У менга: «Илья, бунга эътибор қил!
Нима бу?» дейди. Сунъий интеллект «ҳа, бу аниқ хавфли ўсма», дея олмайди. Ёки
«бунга 100 фоиз, 99 фоиз ишонаман», демайди. У шунчаки иккинчи фикрни
билдиради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

