Ҳамма оилалар ҳам ёзда таътилга чиқиш, ҳатто шунчаки шаҳар ташқарисида дам олиш имкониятига эга эмас. Ота-онаси ишда бўлган болалар ўз ҳолича қолиши керакми? Яхшиси, истагига кўра тўгаракка ёзилиши зарур. Қозоғистон пойтахтининг ўзда 2022 йилда 4 та янги таълим маркази очилди. Шулардан бири Нуржўл хиёбонида жойлашган.
Бу синфда болалар дўмбира чалишни ўрганади. Сўнгги йилларда машҳур қозоқ чолғу асбобига қизиқиш ортиб бормоқда. Ўқувчилар уни чалиши осон эмас. Лекин, улар фикрича, мураккаб нарсани ўрганиш қизиқарли бўлади.
Бекзат Прилепесов, қўшимча таълим педагоги:
– Бир ой ичида икки гуруҳ менга қатнаяпти. Катта ёшли ва кичик ёшлилар. Катта гуруҳда 10-15, кичик гуруҳда 5-9 ёшдагилар таълим олади.
Авиамоделлар. Бокс. Хореография. Жами 11 та қизиқишга кўра тўгарак очилган. Марказ бир минг беш юз болага мўлжалланган. Ҳаммага жой етадими? Шу кунларда қўшимча таълим олишга эҳтиёж катта.
Берик Туямашев, ал-Форобий номли ўқувчилар саройи директор ўринбосари:
– Хоҳловчилар жуда кўп. Ҳозир рўйхат тузяпмиз, сентябрда 100 фоиз ишлаймиз. Шу кунларда робот техникаси, блогинг ва иккита дўмбира тўгараги ишлаб турибди.
Пойтахтдаги Ўқувчилар саройи салкам 100 та секцияни таклиф қилади. Унда 12 мингдан зиёд бола мактабгача таълим олади. Ҳатто хорижлик болалар ҳам.
Роза Сейтжанова, қўшимча таълим педагоги:
– Улар миллийликни, орнаментларни яхши кўради. Қизлар миллий услубда турли буюмлар ясашган. Америкага олиб бориб, дўстлари, яқинларига сувенирлар тарқатишди.
Шуни ҳам айтиш лозимки, пойтахтдаги 92 та мактабда бошланғич синфлар учун ёзги лагерлар очилган. 93 минг бола қўшимча таълим оляпти. Шаҳарнинг чекка ҳудудлари: «Железнодорожний» ва «Кўктал» посёлкаларида иккита Community марказ очилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.