Туркистон ва Тошкент ўртасида тезюрар поезд қатнайди

Туркистон ва Тошкент ўртасида тезюрар поезд қатнайди

Туркистон ва Тошкент янги тезюрар поезд билан боғланади. Бу эса Туркистоннинг нафақат Қозоғистон, балки Марказий Осиё миқёсида йирик туристик марказга айланишига йўл очади. Қозоғистон элчихонаси ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан Истамбулда ташкил қилинган учрашувда шундай маълумот тарқатилди. Туркиянинг туризм соҳасидаги йирик компаниялари ҳар томонлама ривожланиб бораётган шаҳар лойиҳаларига инвестиция киритиш ниятини билдирди. Таъкидлаш жоизки, қардош давлат бизнесменлари аввалроқ Туркистон аэропорт и ва «Карвонсарай» туристик мажмуасига сармоя киритганди.

Нурдаулет Медеуов, Туркистон вилояти туризм бошқармаси бўлим бошлиғи:

- Учрашувда бидан бир қанча туристик ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этди. Шу тариқа, мунтазам ишлаб, Туркия туризми вакиллари билан шартномалар ттузган ҳолда биз Туркистон минтақасига хорижлик туристларни жалб этишни режалаштирганмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси